Туркия халқи Ражаб Тоййиб Эрдўғанга ишонч билдирди


Эрдоған:  Сайловлардан Туркия ғалаба билан чиқди.

Ражаб Тоййиб Эрдўған раҳбарлигидаки Оқ Парти ( Адолат ва Тараккиёт Партияси – АТП / Аdаlet ve Kalkınma Partisi-
AKP) сайловлардан катта ғалаба билан чиқди.  Турк сиёсий тарихида илк бор иқтидордаги партия овозларини кўпайтирган ҳолда учунчи марта сайланган бўлди.  Оқ Парти 50 фоиз овоз билан парламентда 326 ўринни эгаллаган бўлса ҳам шу конституциявий ўзгартиришлар учун этарли эмас.

Мухолифатдаги Жумҳурият Халқ Партияси – ЖХП (Cumhuriyet Halk Partisi – CHP) Камол Қиличдор ўғли билан қатнашгани сайловлардан 26 фоиз овоз билан чиқди.   ЖХП 35-40 фоиз овоз кутаётган эди.  Оммага тушунарли ваъдалар бера олмайдиган ЖХПни ҳар доимгидак ички низолар кутмоқда.

Давлат Баҳчали бошқарган мухолифатдаги Миллиятчи Харакат Партияси – МҲП (Мilliyetçi Hareket Partisi – MHP) еса 13 фоизда қолди.

Сайловларга мустақил номзадлар билан қатнашган Марксист Курд миллатчиларининг   5, 8 фоиз овоз олгани айтилади.

Норасмий натижаларга кўра Парламент сайловларида ЖХП 135,  МҲП 54,  мустақиллар 35 ўрин эгаллайди.

Туркияда мусулмонларни сиёсат саҳнасига олиб борган марҳум Проф. Др. Нажмиддин Эрбоқаннинг “Миллий Кўриш” ҳаракатининг партияси бўлган Саодат Партияси (Saadet Partisi – SP) 1, 2 фоиз овоз олди.   Шу партия ёки ҳаракатдан Оқ Парти сингари ажралган ва Туркиянинг Ражаб Тоййиб Эрдўғандан сўнграки бош вазири деб қаралган Проф. Др. Нумон Қуртулмуш бир неча ой олдин тузган ХОС Парти (Халқнинг Овози – Halkın Sesi) 0, 7 фоиз овоз йиғди.

Турк-Ислом ғояси тарафдори марҳум Муҳсин Йозичи ўғлининг партияси (Буюк Бирлик Партияси – ББП / Büyük Birlik Partisi – BBP) 0,8 фоиз овоз олди.

Шу партияларга овоз бермоқчи бўлганларнинг кўпчилиги парламентга кириш учун этарли бўлган 10 фоизлик тўсиқ туфайли айниқса Оқ Парти ва МҲПни қўллаб-қувватлайди.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: