25 аскарнинг иши “Нур”га аъзолиги учун трибуналга оширилади – uznews.net


10.03.10 21:33
25 аскарнинг иши “Нур”га аъзолиги учун трибуналга оширилади
Uznews.net – 12 аскар келиб чиқиши Туркия билан боғлиқ “Нур” исломий ташкилотига алоқадорликдаги айблов билан Тошкентда ҳарбий трибунални кутмоқда, яна 13 таси тергов қилинмоқда, дея хабар беради “Форум 18”.

Ўзбекистонликлар орасида мамлакатдаги тақиқланган диний ташкилот ҳайриҳохлардан тозалаш чоралари ҳарбийлар орасига ҳам етиб борди.

Дин ва эътиқод эркинлиги масалаларига ихтисослашган “Форум 18” агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг турли минтақаларидан ва биттаси хоразмлик бўлган 12 нафар аскар Тошкентда ҳарбий трибунални кутмоқда.

Шу каби, “Нур”га аъзоликдаги айблов билан, яна 13 нафар аскар ушланган, уларнинг ҳаммаси тергов қилинмоқда ва кейинчалик улар ҳам ҳарбий трибуналга топширилади.

Турк диний етакчиси Саид Нурсий асос солган “Нур” ташкилотига аъзоликда айблаб одамларни қамоққа олиш Ўзбекистонда оммавий характер касб этди.

“Форума 18” маълумотларига кўра, январ охирларида Бухоро вилоятида “Нур”га алоқадорликда айбланиб 40 нафарга яқин шахс қамоққа олинди. Улар Бухоро вилояти Бухоро шаҳридаги ички ишлар бошқармаси тергов хибсхонасида сақланмоқда.

“Форума 18” эксперти бошқарма ходимларидан бири билан боғланишга муваффақ бўлди, унинг билдиришича маҳкумларнинг 40 нафари “яхши шароитлар”да сақланмоқда.

40 нафар одамнинг судланиши ўтган йили Бухорода “Нур”га алоқадорликда айбланган 5,5 йилдан 9 йилгача қамоққа ҳукм қилинган тўққиз нафар шахс маҳкамаси билан боғлиқ. Эндиликда органлар уларнинг танишлари изига тушишган, дея ҳисоблашмоқда ҳуқуқ ҳимоячилари.

Ҳуқуқтартибот идораларининг рейдлари давлат идоралари, ўқув даргоҳлари, турли ширкатлар ва ҳатто армияни ҳам борган сари кенгроқ қамрамоқда.

Uznews.net

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: