Машъум тарихий Референдум хотиралардан ўчмасин – munosabat


Туркистон ва шу жумладан Ўзбекистон мустақиллиги талаби билан чиққан бир гуруҳ  Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши собиқ депутатларининг қатъий талаби билан 1990 йил 20 июнь куни мамлакатимиз парламенти Ўзбекистон Мустақиллиги Декларациясини қабул қилди. Аммо юрт президенти ва сессия залида ўтирган коммунистик кўпчилик бу нарсага қарши эди. Асосан маҳаллий раҳбарлар ва амалдорлардан иборат ўша кўпчилик ўз юртбошилари бошчилигида Совет империясидан чиқиб кетишдан қўрқардилар. 1991 йилнинг баҳорига чиқиб, ўша пайтдаги КПСС МК Бош котиби Михаил Горбачев бутун мамлакат бўйлаб бир Референдум ўтказишга ва “халқни фикрини билишга” қарор қилди. Референдум 1991 йилнинг 17 мартига белгиланган эди. Референдум олди ташвиқотлари айниқса Марказий Осиё мамлакатларида авжига чиқиб кетди. Ўзбекистон президенти Ислом Каримовни тилидан “Бўлинганни бўри ер” деган калима тушмай қолди. У бошчилигидаги Ўзбекистон ҳукумати, радио ва телевидение малакатимиз мустақиллигига қарши чақириқлар қилишдан чарчамади. Мустақиллик истаганларни барчаси таъқибга олинди.
Ана шу зайлда 1991 йил 17 мартдаги Бутуниттифоқ Референдуми ўтказилди. Референдумда СССРнинг 148,5 миллион (79,5 фоиз) фуқароси иштирок этди. Унда қатнашганларнинг 113,5 миллиони (76,43 фоизи) империяни сақлаб қолиш учун овоз берди. Қуйида ўша Референдумда берилган овозлар натижаларини собиқ СССР республикалари бўйича келтирамиз:

Россия Федерациясидан қатнашганлар  75,4 фоиз, “ҳа” деб овоз берганлар 71,3 фоиз.

Украина ССРдан қатнашганлар 83,5 фоиз, “ҳа” деб овоз берганлар 70,2 фоиз

Белоруссия ССРдан қатнашанлар 83,3 фоиз, “ҳа” деб овоз берганлар 82,7 фоиз

Ўзбекистон ССРдан қатнашганлар 95,4 фоиз, “ҳа” деб овоз берганлар 93,7 фоиз

Қозоғистон ССРдан қатнашганлар 88,2 фоиз, “ҳа” деб овоз берганлар 94,1 фоиз

Озарбайжон ССРдан қатнашганлар 75,1 фоиз, “ҳа” деб овоз берганлар 93,3 фоиз

Қирғизистон ССРдан қатнашганлар 92,9  фоиз, “ҳа” деб овоз берганлар 96,4 фоиз

Тожикистон ССРдан қатнашганлар 94,4 фоиз, “ҳа” деб овоз берганлар 96,2 фоиз

Туркманистон ССРдан қатнашганлар 97,7 фоиз, “ҳа” деб овоз берганлар 97,9 фоиз

Референдумда Грузия ССР, Латвия ССР, Литва ССР, Молдавия ССР, Арманистон ССР ва Эстония ССР қатнашмадилар ва ҳатто ўз ҳудудларида сайлов участкаларини тузмадилар.

Бу шармандали Референдумда Ислом Каримов бошлиқ Ўзбекистон Республикаси  раҳбарияти халқни мажбурлаб, қўрқитиб ва сайлов бюллетенларини сохталаштириб 95,4 фоиз кўрсатгичга эришди. Референдумда қатнашганлардан 93,7 фоизи “СССР империясида қоламиз, деб овоз берди” деб, эълон қилди дунёга президент Ислом Каримов уялмай.

Эндичи?

Мустақиллик ғоясини кўтариб чиққан минглаб миллатдошларимизни қамоқларга солиб, юртдан сургун қилиб у энди “Юксак маънавият ҳақида”китоблар ёза бошлади.

Диктатор Ислом Каримов бир кун келиб ҳақ албатта юзага чиқишини унутмаслиги керак.

“БЭК”СК  матбуот маркази

http://www.munosabat.com/main/content/view/1153/33/

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: