Туркияда 7 қўмондон фитна уюштиришда айбланди – bbc uzbek


Расман айбланганлар орасида нуфузли собиқ қўмондонлар ҳам бор

Туркияда маҳкама етти нафар юқори даражали ҳарбий зобитларни ҳукуматни тўнтаришга уринишда расман айблаган.

Баъзилари нафақада бўлган зобитлар орасида икки собиқ вице адмираллар ҳам бор.

Улар душанба куни ҳибсга олинган 49 кишилик ҳарбий гуруҳ таркибида бўлиб, етти йил аввал Туркияда бошбошдоқлик келтириб чиқариб, ҳарбий ишғолга асос яратиш режасини ишлаб чиққанлари даъво қилинади.

Кеча тунда амалдаги қўмондонлар ҳукумат таъбиридаги “жиддий вазият”ни муҳокама қилиш учун фавқулодда мажлисга чақирилганлар.

Ўтган уч йил ичида бир неча бор даъво қилинган ҳарбийлар фитналари ҳукумат ва қуролли кучлар орасидаги тангликни янада оширган.

Айни вазият ҳукуматнинг ҳарбийлар устидан назорати қанчалар катта эканига бир синовдек намоён бўлмоқда.

Ўтмишда бирон марта ҳам шунча кўп сонли нуфузли зобитлар фуқаролик маҳкамасида бу каби айбловларга юз тутмаганди.

Расмий айблов қўйилган етти юқори даражали зобит, иддаоларга биноан, масжидларни бомбалаш ва юнон ҳаво кучлари билан тўқнашувларни гижгижлаб келтириб чиқариш орқали давлат тўнтаришига асос яратишни режалаганлар.

Энг юқори даражали зобитлар, жумладан армия, денгиз кучлари ва ҳаво қўшинларининг собиқ қўмондонлари ҳали ҳам сўроқ қилинмоқда.

Ўтган бир нечта ҳафта давомида қуролли кучларнинг амалдаги қўмондони турк матбуотига гўёки сирқиб чиққан ҳарбий фитналар иддаоларининг кети узилмаётганидан қаттиқ шикоят қилган.

Бироқ, у ҳарбий тўнтаришлар тарихда қолиб кетган тушунча эканини урғулади.

Туркияда 1960 йилдан бери тўртта ҳукумат тўнтарилган, энг охиргиси 1997 йилда юз берган.

Аммо, охирги йилларда генералларнинг махфийроқ тарзда ҳукумат ишларига аралашишга уринишда айблаб келишади.

Ҳарбийлар 2007 йилда президентликка ҳукумат томонидан илгари сурилган номзодга қарши номзодни дастаклагани ва 2008 йилда ҳукуматдаги исломпараст АК партияни таъқиқлашга урингани ишонилади.

Туркиянинг мухолифатдаги партиялари эса ҳукуматни турли фитналар иддаолари баҳонаси билан ўзига қарши томонларни таъқиб қилишда айблаб келади.

http://www.bbc.co.uk/uzbek/news/story/2010/02/100224_turkey-plot.shtml

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: