Туркия киноси Берлин фестивали ғолиби – ozodlik.org


21.02.2010

Туркия киночиси Семиҳ Қоплонўғли суратга олган “Бол” филми кутилмаганда бу йилги Халқаро Берлин кинофестивалининг олий мукофоти – “Олтин айиқ”ни қўлга киритди.

Кинорежиссёр Роман Полански эса “Арвоҳ ёзувчи” ўткир сюжетли филми учун энг зўр режиссёр деб топилди.

Берлин кинофестивалининг мукофотлари 20 феврал куни топширилди.

“Кумуш айиқ” мукофотини “Арвоҳ ёзувчи” филмининг ижодкорларидан бири Алаин Сарде қабул қилиб олар экан, бундай илтифотдан Роман Поланскининг боши осмонга етганини айтди. Полански мазкур филмни даставвал қамоқда ва кейинчалик уй қамоғи шароитида ниҳоясига етказган эди.

– Ишончим комилки, бундан Романнинг боши осмонга етади. Унинг мен билан бирга ушбу фестивалга кела олмаслигидан афсус билдирганимда, у менга: “имконият бўлганда ҳам бормас эдим, чунки оҳирги маротаба соврин олгани учун фестивалга борганимда мени қамоққа олишди”, дея таъкидлади, деди Алаин Сарде.

Маълумки, кинорежиссер Роман Полански ўтган йилнинг сентябр ойида АҚШнинг талабига биноан Швейцарияда қўлга олинган эди. Полански бундан 30 йил муқаддам АҚШда вояга етмаган қизнинг номусига тажовуз қилганликда айбланган эди.

Берлин фестивалини ёритган Озодлик радиоси муҳбири Амир Никфаржом фикрича, бу мукофотнинг уй қамоғида бўлган ва АҚШ адлия тизими тарафидан таъқиб қилинаётган Поланскига берилиши уни қўллаб-қувватлаш ишорати каби кўрилмоқда.

– Поланскига бу мукофотни топшираркан, Берлин кинофестивали, айниқса, немис режиссёри Вернер Ҳерцог бошчилигидаги фестивал ҳайъати Швейцария ва АҚШ суд органлари учун мужда йўллаган бўлди. Кўплаб санъаткорлар Полански иши бўйича маҳкама жараёнига қарши чиқиб, уни озод қилиш чақириғи билан чиққан эдилар, деди Амир Никфаржом.

Швейцария Поланскининг АҚШдаги иши ҳал этилмагунча 76 яшар кинорежиссёрни АҚШга экстрадиция қилиш масаласини кўриб чиқмаслигини билдирган.

Поланскига қарши жиноят иши 1977 йилда очилган эди. Ҳукм чиқарилмасдан аввал Поланский АҚШдан Францияга келган ва АҚШга бошқа қайтиб бормаган.

Берлин кинофестивалида “Энг яхши эркак роли ижрочиси” соврини россиялик актёрлар Григорий Добринин ва Сергей Пускералисга насиб этди.

“Энг яхши аёл роли ижрочиси” мукофоти билан эса япониялик акстриса Шинобу Теражими тақдирланди.

Берлин кинофестивалининг мутлоқ ғолиби деб топилган Туркиянинг “Бол” филмига туркиялик Семиҳ Қоплонўғли режиссёрлик қилган. Ушбу филм асал етиштирувчи дадасини излаб ўрмонда адашиб қолган 6 яшар болакай ҳақида.

Қоплонўғлининг бу филми Юсуф учлиги деган трилогиянинг якуни бўлди. Бундан олдинги Сут ва Тухум филмларида бошланган мавзу Бол филмида якун топди. Мукофотни олар экан, Қоплонўғли фестивал ҳайъатига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Берлин кинофестивалининг узоқ йиллик тарихида икки марта олтин айиқ туркларга насиб этди

2004 йилда Фотиҳ Оқин суратга олган “Деворга қарши” номли турк филми ҳам Берлин кинофестивалида биринчи мукофотга сазовор бўлган эди.

http://www.ozodlik.org/content/article/1964253.html

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: