Туркияда яна бир гуруҳ мулозимлар ҳибсга олинди – bbc uzbek


Охирги икки йил ичида Туркияда юзлаб юқори мулозимли шахслар ҳибсга олинди

Туркия полицияси ҳукуматга қарши фитнага алоқадорлик гумони билан 14 ҳарбий зобитни ҳибсга олган.

Турк полициясининг маълум қилишича, ҳибсга олинганлар орасида денгиз ва ҳаво флотининг собиқ қўмондонлари бор.

Охирги икки йил ичида ҳукуматни ағдаришга тил бириктириш айблови қўйилган “Эргенекон” ҳаракатига алоқадорлик бўйича 200 зиёд кишига айблов қўйилган.

Танқидчилар буни ҳукумат мухолифлари овозини бўғиш сифатида баҳоламоқдалар.

Охирги 3 йилда Туркияда аёнлашган гўёки аксилҳукумат фитналарнинг рўйхатини санаб адоғига етиш мушкул, дейди Би-би-сининг Истанбулдаги мухбири.

Унга кўра, айблов хулосаларининг ўзи бир неча минг саҳифани ташкил этади.

Жорий ва истеъфодаги зобитлар яширин бир режанинг иштирокчилари сифатида ҳибсга олингани хабар қилинмоқда.

Гўёки 7 йил олдин ишлаб чиқилган режага кўра, портлашлар масжидларни остин-устун қилиши, ҳарбий-ҳаво кучлари учоғининг бири қулаши керак бўлган.

Ўтмишда ҳарбийларнинг Туркия сиёсатига аралашишлари кўп кузатилгани сабабли мамлакатда кўплар фитна ғояси чиндан ҳам мавжуд бўлишига ишонадилар.

Бироқ маҳкамалар жараёни секинлиги боис бундан ҳукумат ўз мухолифларини бостириш учун фойдаланаётгани борасидаги хавотирлар ҳам юзага келган.

Айбловлар жамиятда баҳсу-мунозараларни қизитган, аммо бу айбловлар ҳақиқатми ёки йўқлигини текшириш мушкул, дейди ВВС мухбири.

http://www.bbc.co.uk/uzbek/news/story/2010/02/100222_turkey_arrest.shtml

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: