Каримов Ричард Ҳолбрук билан учрашди – ozodlik.org


АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Ричард Ҳолбрук Ўзбекистон президенти Ислом Каримов билан учрашди.

Бу ҳақда Озодликка Тошкентдаги АҚШ элчихонасининг жамоатчилик билан ишлаш бўлими ходими Молли Стивенсен маълумот қилди.

– Бугун 19 феврал куни элчи Ҳолбрук президент Каримов билан учрашди. Музокара чоғида икки томонни қизиқтирган қатор масалалар, жумладан Афғонистон масаласи муҳокама қилинди, деди АҚШ элчихонаси вакили.

19 феврал куни Ўзбекистондан Қирғизистонга жўнаб кетган АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Ричард Ҳолбрук Бишкекда президент Қурмонбек Бакиев билан музокара олиб борди.

Ҳолбрук Ўзбекистон ва Қирғизистонга келишидан олдин Афғонистон ва Покистонда мамлакат раҳбарлари билан сўзлашув олиб борди.

Марказий Осиёга сафари доирасида Ричард Ҳолбрукнинг Ўзбекистондан кейин Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Қозоғистонга бориши кутилмоқда.

ozodlik.org

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: