Туркияда йирик ҳибслар – bbc uzbek


  Туркияда полиция кучлари шубҳали “ал-Қоида” тармоғига қарши уюштирилган амалиёт чоғида бир юз йигирма кишини ҳибсга олишган. Мамлакат давлат ахборот агентлигининг хабар беришича, рейдлар бир қанча вилоятларда бир вақтнинг ўзида амалга оширилган. Ҳибсга олинганлар орасида Туркиядаги “ал-Қоида” тармоғининг шубҳали йўлбошчилари ҳам борликлари айтилади.

Душанба куни уюштирилган худди шундай амалиёт ортидан 25 кишига расман айбловлар қўйилганди.

Туркиядан келаётган хабарларга кўра, рейдлар чоғида ҳибсга олинганлар Афғонистонда хизмат қилаётган турк аскарлари ёки мамлакат полиция ходимларини ўлдириш фитнасига бош қўшган бўлишлари мумкин. 2

003 йилда “ал-Қоида” тармоғи томонидан Истанбулда уюштирилган портлашларда олтмишдан ортиқ киши қурбон бўлганди.

“ал-Қоида” Туркияда нима қилиб юрибди?

 Сўнгги рейдлар ортидан турк полицияси томонидан ўтган ҳафта давомида қўлга олинган “ал-Қоида” гумондорларининг сони 150дан ортди. Бу – жангариларнинг йирик тармоғи нишонга олинганини англатади.

Туркия полицияси рейдлар маҳалида қурол-яроғ ва бомба ясашда қўлланилувчи ашёларни ҳам мусодара этишган. Туркиядаги “ал-Қоида” тармоғининг фаолияти борасида кўп нарса маълум эмас. Бироқ шуниси аёнки, улар орадан олти йил ўтса-да, Британия Консуллиги, HSBS банкининг маҳаллий идораси ва иккита яҳудий синагогасига қилинган 2003 йилгиси каби йирик ҳужумларга қайтиб қўл ура олишмади.

Ўша ҳужумларда бир Сурия фуқароси дохил етти киши бир умрлик қамоқ жазоларига ҳукм этилишганди.

Туркия ҳукумати террорчиликнинг барча шаклларига қарши кескин мавқеъда ва ўтган яқин йиллар ичида шубҳали “ал-Қоида” тармоқларига қарши шунга ўхшаш кўплаб рейдлар уюштирилганди.

bbc

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: