МСК: қирқдан зиёд округда қайта сайлов бўлади – bbc.uzbek


Ўзбекистон парламент сайловларининг якуний натижаси икки ҳафта мобайнида эълон қилиниши маълум қилинган

Ўзбекистон Марказий Сайлов комиссиясига кўра, мамлакатдаги 135 сайлов округидан 41 тасида бирор бир номзод етарли овоз тўплолмагани сабабидан бу округларда қайта сайлов ўтказилади.

29 декабр куни Ўзбекистон Марказий Сайлов комиссияси раиси Мирзоулуғбек Абдусаломов якшанба кунги овоз беришнинг дастлабки натижаларини эълон қилган.

Жаноб Абдусаломов сўзларига кўра, Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 94 янги депутати номи аниқ бўлган.

Марказий Сайлов комиссияси раиси ҳозирча Ўзбекистон Либерал-Демократик партияси кўп ўринни эгаллаганини айтган.

Мирзоулуғбек Абдусаломовга кўра, Либерал-Демократик партиядан 33 депутат, “Миллий тикланиш”дан 26 нафар, Халқ Демократик партиясидан 20, “Адолат” партиясидан 15 депутат сайланган.

Марказий Сайлов комиссияси раҳбари депутатлар сони 120 дан 150 ка кўпайтирилган парламент қуйи палатасида 15 ўрин Экологлар ҳаракатига берилишини маълум қилган.

Расмийлар Ўзбекистон қонунчилигига биноан депутатликка номзоднинг ўз сайлов округида 50 фоиздан кўп овоз тўплаши талаб этилишини билдирадилар, 41 сайлов округида рўйхатга олинган бирорта ҳам номзод етарли овоз тўплолмагани айтилган.

Ўзбекистон Марказий Сайлов комиссияси раиси Мирзоулуғбек Абдусаломов бу округларда қайта овоз бериш ўтказилишини айтган, парламент сайловларининг якуний натижалари икки ҳафта мобайнида эълон этилишини билдирган.

Ўзбекистон парламент сайловларида мамлакатдаги тўртта ҳукуматпараст партиянинг иштирок этишига изн берилган, мамлакат қонунчилигидан бу йил мустақил номзод сифатида депутат бўлиш имконини берадиган банднинг олиб ташланиши 2004 йилдаги сайловлардаги сингари мухолифат аъзоларининг сайланишга уринишларининг олдини олиш, дея талқин этилди.

Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти Ўзбекистондаги парламент сайловларини кузатиш учун ҳайъат юбормаган, ўзининг Тошкентдаги миссияси чекланганини маълум қилган.

Би-би-си билан суҳбатда ОХҲТ матбуот котиби Иенс Эсенбахер айтишича, Ўзбекистондаги сайловчиларга турли сиёсий партия вакилари орасидан ҳаққоний танлов қилиш имкони берилмагани боис тўлақонли кузатув ҳайъати юборилмаган.

МДҲ ҳамда Шанхай Ҳамкорлик ташкилоти кузатувчилари Ўзбекистондаги сайловларнинг мамлакат қонунчилиги ва умум эътироф этилган демократик мезонларга мос, эркин, шаффоф ўтди, дея баҳолаганлар.

Сайлов куни гапирган Президент Ислом Каримов ушбу овоз бериш демократик жамият қуриш йўлида Ўзбекистоннинг биринчи қадами бўлган, деб айтган.

http://www.bbc.co.uk/uzbek/news/story/2009/12/091229_uzbelection.shtml

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: