Туркияда турк-курд қарама-қаршилиги кучайди – harakat.net


14 December 2009 07:54

Туркияда турк-курд қарама-қаршилиги кучайди

Курдларнинг Демократик Жамият Партияси 11 декабрда Конституцион Суд тарафидан бекитилгач, бир томондан, бу қарорни олқишловчилар, бошқа томондан, унга қарши бўлганларнинг намойишлари бўлишини кутиш керак эди. Туркия ахборот воситаларининг хабарларига қараганда, шундай бўлмоқда ҳам.

Кеча Анқарада Миллиётчи Ҳаракат Партияси тарфидан уюштирилган митингга об-ҳавонинг ёмонлигига қарамасдан 50 минг одам тўпланди, Конституцион Суднинг қарори олқишланди. Партия лидери Давлет Боғчали (расмда) бош вазир Эрдўғонни мамлакатни бўлишга олиб кетаётганликда, курдларнинг террорига қарши етарлича кураш олиб бормаётганликда айблади.

Туркиянинг кўпроқ курдлар яшайдиган шарқий қисмининг энг катта шаҳри Диёрбақирда курдларнинг энг катта норозилик намойишлари бўлди, гранаталар отилди, баъзи дўкон ва машиналар ёқилди. Полиция кўз ёшартирувчи газ ва сув ишлатиб намойишчиларни тарқатди.

Истанбулнинг энг бой дўконлари жойлашган Бейўғли номли қисмида турклар ва курдлар уришишгача бордилар. 200 кишилик курдлар гуруҳи дўконлар ва машиналарни ёқишга бошлагач, миллатчи турк ёшлари қўлларига тушган нарса билан қуролланиб безориларга ҳужум қилдилар. Полиция уларни ажратишга муваффақ бўлди.

Ҳеч бир ерда ўлган ёки жиддий ярадор бўлганлар ҳақида хабар йўқ.

harakat jurnali

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: