Туркияда курдларнинг партияси бекитилди -harakat.net


11 December 2009 – 23:47

Туркияда курдларнинг партияси бекитилди

Бугун Туркиянинг Конституцион Суди 9 соатлик маҳкама жараёни сўнгида бир овоздан курдларнинг Демократик Жамият Партиясини (ДЖП) бекитиш қарори олди. Бу ҳақда хабар тарқатган расмий Анадўлу Агентлигининг билдиришича, партияни бекитиш сабаби сифатида “бу партия ўз ҳаракатлари, террор ташкилотига боғликлиги ва турли баёнотлари билан мамлакатнинг бутунлигига таҳдид солувчи кучларнинг фокусига айлангани” кўрсатилади. Шу қарор билан ДЖПнинг 37 фаолига 5 йил сиёсат билан шуғулланиш тақиқланди, бу партиядан сайланган икки парламент аъзосининг депутатлик мандати бекор қилинди.

Бу партияни бекитиш учун Конституцион Судда 2007 йил 17 ноябрда иш очилган экан.

Демократик Жамият Партиясинининг мамлакат парламенти – Туркия Буюк Миллат Мажлисида 21 депутати бор эди. 2 кишининг мандати бекор қилингач, қолган 19 киши мустақил депутат бўлиб парламентда қолаверади.

Бу каби воқеаларнинг тажрибасидан келиб чиқиб айтиш мумкинки, курдлар тезда янги ном остида бошқа партия тузадилар ва 19 депутат унга киради. Аммо, бундай партия ҳозирча парламентда расмий фракция тузолмайди, бунинг учун 20 депутат лозим. Шу кунгача парламентда 11 мустақил депутат бор экан. Агарда улардан биронтаси янги партияга кирса, у ҳолда янги партия парламент фракцияси ҳам тузиб олади. Яъни, Конституцион Судда партиянинг бекитилиши жиддий ўзгаришларга йўл очмайди. Лекин бу қарор курд сиёсатчиларига жиддий огоҳлантириш бўлиб қолса керак.

harakat jurnali

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: