Туркияда курдларга тарафдор партия тарқатилади – ozodlik


Туркияда курдларга тарафдор партия тарқатилади 

 

Туркия Конституцион судининг Демократик жамият партиясини тарқатиб юбориш ҳақидаги қарори мамлакат курдлари орасида норозиликларга сабаб бўлди.

14.12.2009

Демократик жамият партиясини тарқатиб юбориш ҳақидаги қарорни Туркия Конституциявий суди таркибига кирувчи 11 ҳакамнинг бари бир овоздан қўллаб-қувватлади.

Демократик жамият партиясининг Туркияда фаолияти таъқиқланган ва террорчи ташкилотлар рўйхатига киритилган Курдистон ишчи партияси билан алоқаси бўлгани тахмин қилинмоқда.

– Сўнгги пайтларда партия мамлакат мустақиллиги ва яхлитлигига хавф туғдирувчи унсурлар ўчоғига айланиб улгурди, деди Конституциявий суд раиси Ҳашим Қилич Конституциявий суд қарорини эълон қиларкан.

Демократик жамият партияси Туркияда фаолияти тўхтатилган курд озчилиги манфаатларини ҳимоя қилувчи сўнгги партия бўлди.

Партиянинг қирққа яқин мансабдори, жумладан, партия раҳбари Аҳмет Туркка беш йил давомида сиёсий фаолият билан шуғулланиш маън этиб қўйилди.

Ўз навбатида, Аҳмет Турк ўзи раҳбарлик қилган Демократик жамият партиясининг Курдистон ишчи партияси билан ҳеч қанақа алоқаси бўлмаганини билдирди.

Шунингдек, Аҳмет Турк мамлакатдаги Курдистон ишчи партияси муаммосини партияни ёпиш билан ҳал этиб бўлмаслигини ҳам қайд этди.

11 декабр куни курд исёнчилари мамлакат жанубий шарқидаги Семдинли шаҳарчасида уч нафар турк аскарига ҳужум қилиб, ярадор қилган эди.

Аввалроқ эса мамлакатнинг марказий қисмида курдлар ҳужуми етти турк аскари ҳаётига зомин бўлганди.

Туркия Конституциявий судининг Демократик жамият партиясини тарқатиб юбориш қарори курд озчилиги орасида норозилик уйғотган. Туркиянинг Эрон ва Ироққа яқин Ҳаккари шаҳрида исёнчилар турк ҳарбийлари яшайдиган уйларни тошбўрон қилган.

Туркия аъзо бўлмоқчи Европа Иттифоқи ҳам Конституциявий суд қарорини танқид қилди.

АҚШ Давлат департаменти эса ўз баёнотида Анқара ҳукуматини фуқароларнинг сиёсий эркинликларини чекламасликка чақирди.

Курдистон ишчи партияси 1984 йилдан буён Туркиянинг жануби-шарқида ўз мухториятини ташкил этиш мақсадида курашиб келади.

Шу пайтгача юз берган тўқнашувларда 40 мингга яқин инсон ҳалок бўлган.

Курдистон ишчи партиясини Туркия дохил АҚШ ва Европа Иттифоқи ҳам террорчи ташкилот дея эълон қилган.

ozodlik

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: