Салафийман деб юрганлар учун Жазоирда келажак йўқ


islom.uz

Исломий хайрия уюшмаси раиси, жазоирлик даъватчи Шамсиддин Бурубий жаноблари билан http://www.islamonline.net сайтида ўтказилган бевосита мулоқотни сиз азизларга ўзбек тилида таржима қилмоқдамиз.

islom.uz

Исломий хайрия уюшмаси раиси, жазоирлик даъватчи Шамсиддин Бурубий жаноблари билан http://www.islamonline.net сайтида ўтказилган бевосита мулоқотни сиз азизларга ўзбек тилида таржима қилмоқдамиз.
Шайх Шамсиддин Бурубий жазоирлик таниқли даъватчи, Исломий хайрия уюшмасининг собиқ раиси, Жазоирдаги салафий оқими хусусида гапириб, ана ўша салафий оқими Британия махсус хизмати маҳсули бўлиб, кейинчалик Америка махсус хизматига “Исломий уйғониш”га зарба бериш мақсадида топширилган.
Шайх жаноблари http://www.islamonline.net сайтига жавоб бера туриб, илмий салафийлар билан жиҳодий салафийлар орасида ҳеч қандай фарқ йўқ. Жазоир халқи ва армияси террор устидан ғалаба қозониб, Жазоирда салафийлик давлати қуриш маҳол бўлиб қолганидан кейин илмийлари ҳам зўравонлик ва террорни қоралай бошлашди. Шундан келиб чиқиб, Жазоирда бу оқим учун келажак йўқ, деб таъкидлаб айта оламан.
Савол: Жазоирдаги газеталарда “салафийлик оқими” ва “илмий салафийлар”га қарата қаттиқ ҳужум қилиб қоласиз. Бундай ҳатти-ҳаракатга сизни нима нарса ундайди?
Жавоб: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи вассолату вассаламу ъала ашрофил мурсалийн….Аммо баъд: Ҳурматли ўқувчиларимиз аввало “Салаф” сўзи билан “Салафий” сўзини орасини ажратиб олмоқлари даркор. Бизлар салафларни ҳурмат қилиб, уларга тақлид қиламиз. Имомларимиз ҳам айни салафлардир. Лекин ҳозир биз гапирадиган салафийлар улар “махсус хизмат салафийлари” бўлиб, Британия махсус хизмати маҳсулидир. Кейинчалик “Исломий уйғониш”ни синдириш ҳамда уни йўналишини буриб юбориш мақсадида Америка махсус хизматига топширилган.
Савол: Сизни газетадаги мақолаларингизни аксариятида салафийларни ўтмиш ҳамда замонавий уламоларига тош отиб таъна қилишаётганини сўзлайсиз?
Жавоб: Ахир имом Моликни ким имом Ҳолик (ҳалок бўлувчи) деб атади. Ва яна Абу Ҳанифани ким Абу Жийфа (мурда отаси), деб атади. Мисрдаги салафий оқимининг муассиси ва “Ансорус сунна” жамоаси раиси Фуқий жаноблари машҳур тобеъин ва дунёнинг учдан икки қисми тақлид қилиб эргашадиган олимни Абу Жийфа (мурда отаси) деб номлади. Бизда эса салафийлар имом Моликни имом ҳолик (ҳалок бўлувчи), имом Ибн Бодис, имом Шаъровий, Ҳасан ал-Банно, шайх Бутий, шайх Собуний, шайх Кубайсий, Абу Ғудда ва Абдулҳамид Кишкийларни адашганликда айблашди. Саййид Қутбни эса кофирликда айблашди. Тўртта эргашиладиган имомни ҳам адашганликда айблашди. Ямандаги салафий имомлардан бири имом Муқбил Водиъий жаноблари: “Тўрт эргашиладиган мазҳаб имомлари бизни наздимизда кофир эмас балки улар бидъатчидир”, деди. Уларни наздида сўфилар бидъатчи, Ашъариййа ақийда асосчиси бидъатчи, Мотуридиййа бидъатчи, Исломий жамоатни барчаси бидъатчидир. Улар ўзларига мухолиф бўлган барчани адашган, деб уламоларни ҳам адашганликда айблашади. Бизлар эса уларнинг имоми Ибн Таймийя ва Албоний жанобларини хато қилган дейиш билан кифояланамиз. Улардан бирортасини кофирга ҳам бидъатчига ҳам аҳли сунна доирасидан ҳам чиқармаймиз.
Ахир мағриб ўлкаларида салафийлар нималар қилишди? Ахир имомларимиз қабрларини кимлар ёқиб юборди? Шаҳидлар қабрини кимлар ёқиб юборди? Имом Заҳабийга Мисрда ким суиқсд қилди. Ахир бир қанча имом, даъватчи ва мутафаккирларга ким тажовуз қилди? Масалан шайх Саҳровийни Франсада ким ўлдирди? Шайх Буслаймонийни Баладийяда ким бўғизлаб кетди? Нима уларни Моликий ёки Ашъарий йўналишидаги бирор киши қилибдими? Нима учун ўзини-ўзи портлатган кишини аниқласак албатта у салафий бўлиб чиқади? Мен баҳслаша оламанки, ўша ўзини-ўзи портлатганлар ичида Ибозий ёки Моликий ёки ихвон ёки таблиғ жамоасидан бирор киши йўқ. Ёки тўрт мазҳабга эргашган ёки азҳарни тамомлаган кишини қуролли жамоага етакчи бўлганини билмайман. Ватанни харобага айлантириб, беайб кишиларни ўлдириб, аёлларни гаровга олиб, масжид ва уламолар мақбарасини ёқиб юбораётганларни барчалари салафийдир. Шу нуқтада савол пайдо бўлади. Нима учун шундай?
Савол: Лекин Жазоирдаги аксарият салафий оқимининг даъватчилари зўравонлик ва мусулмонлар қонини тўкишни танқид қилиб, радикал фикрларга қарши чиқмоқдалар.
Жавоб: Уламоларимиз: “Фирқаланиб кетиш ўша нарсани ботиллигига далолат қилади”, деб айтишган. Салафийлар ҳозирги пайтга келиб 280 тоифага бўлиниб кетишди. Улар бир нарсага иттифоқ қилиб, қолган барча нарсада ихтилоф қилишган. Иттифоқ қилишган ўша битта нарса бир-бирларини адашганликда айблашдир. Лекин барча нарсада ихтилоф қилишади. Улар уммат Қуръон ва суннатда бирлашиши учун тўрт мазҳабни бекор қиламиз, дейишди. Аммо акси ўлароқ бир неча юз мазҳабларни келтириб чиқаришди. Араб мағриби илгари битта имом Молик мазҳабларида иттифоқ бўлган эди. Ҳозир эса юзлаб тоифалар бор. Орзу қилишган умматни бирлиги қани?
Сиз салафийлар террорни қоралашади, деб асло ўйламанг. Улар Жазоирда халқ ва армия террор устидан ғалаба қозониб, салафийлик давлатини барпо қилиш маҳол эканига ишонишгандан кейингина террорни қоралашмоқда. Далил шуки, шайх Албоний жаноблари Жазоир ҳокимларини кофирга чиқарганидан кейин улар террористик ишларига йўл топишди. Ажабланарлиси шуки, 13 йил ўтиб Жазоир халқи террор устидан ғалаба қозонганидан кейин Албоний жаноблари Жазоир телевидениясидан чиқиб, террорни қораламоқдалар. Нима учун аввалдан яъни, биз қоралаган пайтдан ёки аҳли сунна вал жамоа ёки шайх ва имомларимиз қоралашган вақтдан бошлаб қоралашмади?
Савол: Баъзилар фикрича, сизларни салафийларга бўлган ҳужумингиз соф фикрдан отилиб чиқмайди? Бунга қай тарзда жавоб қайтарасиз?
Жавоб: Аввало бизлар ҳужум қилмаймиз. Агар салафийядан мақсад Қуръон ва ҳадисни салафлар англаганига мувофиқ тушуниш бўлса тўрт мазҳаб имомлари Қуръон ва суннатни салафлар англашганига мувофиқ тушунишган. Шунинг учун ажабланасанки, агар имом Моликка тақлид қилсанг салафий, деб номланмайсан-у, аммо Албоний ёки Ибн Усаймин ёки Ибн Боззларга тақлид қилсанг салафий, деб номланасан. Ахир бу бидъат эмасми?
Ахир мусулмонлардан бири тоифа ўйлаб топиб, ислом уммати жумҳурини адашганга чиқариб, ўзи нажот топган фирқа эканини гумон қилиши ҳамда ўзига мухолиф бўлганларни залолатда ва бидъатчи, дейишни ўзи бидъат эмасми? Аниқки улар мухолиф бўлганлар Ислом уммати жумҳуридир. Шунинг учун ҳозир мен “Бидъатчи салафийлар қомуси” номли китоб таълиф этиш устида ишлаяпман.
Қайтариб айтаманки, салафийя деганимда асло салафи солиҳларни назарда тутмаяпман. Унда фақат Британия махсус хизмати ишлаб чиққан тоифани назарда тутмоқдаман. Ушбу тоифадан мустамлака мамлакатлар рози бўлган. Мана сизга бир мисолни келтирайин. Ушбу оқим даъватчилари дунёни барча давлатларидан ҳайдаб чиқарилган. Лекин Оврупа ва Америка давлатлари эса уларга яшаш жойи ва фуқоролик ҳужжати билан таъминлайди. Масалан Абу Қатода ва бошқалар қаерда яшашади. Уларни барчаларига Оврупа ва Америка паспортлари берилган. Ҳатто Америкадаги барча веб сайтлар ҳам уларникидир. Америка жойлаштирган ҳокимларни тоатига чақирувчи ана ўша салафийларни ахир ким молиялаштиради. Америка кимга ғазаб қилса ўшалар билан курашишади. Унда нима учун Саййид Қутбни ва амал қилувчи уламоларни адашганга чиқаришди? Америка кимдан рози бўлса салафийлар ҳам ундан рози бўлишади. Америка кимдан рози бўлмаса салафийлар унга уруш очишади.
Энди дунёни барча томонида уларга фақат авомгина эргашади. Ўз-ўзидан маълумки авомда ҳеч қандай йўналиш ва мазҳаб бўлмайди. Салафий бошлиқлар авом халқга: “Ўша мазҳабларни қўяқолинглар. Аҳмад, Шофеъий, Абу Ҳанифа ва Моликларни қўя қолинглар”, деб уларни мазҳабидан чиқаришади-да бешинчи мазҳабни келтириб чиқаришади. Ана ўша улар ўйлаб топган бешинчи мазҳабнинг на илмий қоидаси бор ва на биз танийдиган машойихлари бор. Уларни бири унга тақлид қилади. Бири эса одамларни адашганликда айблайди. Бири эса бидъатчига чиқаради. Ва яна бири эса кофирга чиқаради. Олдин айтганимдек, улар бир-бирларини адашганга чиқаришгагина иттифоқ қилишган. Шунинг учун Ислом уммати ана шундай Британия махсус хизмати маҳсули бўлган мазҳаблардан огоҳ бўлмоғи даркор. Чунки мазкур махсус хизмат илгарироқ “Баҳоийя” ва “Қодиёнийя” каби бузғунчи фирқаларни етилтирган эди.
Савол: Лекин сизлар сўз юритаётган ана ўша салафийя оқимига Жазоир ёшлари орасида қизиқувчилар кўплаб топилади. Ушбу оқим кундан кунга янги воқеъалар остида ўсиб бормоқда. Жазоирда салафийлик оқимини келажаги хусусида қандай тасаввур қиласизлар?
Жавоб: Аввало салафийлик оқими келажаги заволга яъни йўқ бўлиш томон қараб кетмоқда. Чунки ботил нарсани бардавом бўлиши мумкин эмас. Айтилганидек, ботил бир айланиб чиқади ҳақ эса ҳукмрон бўлади. Биз унутмаслигимиз керакки, Каъбадан қора тош 300 йил муддат олиб қочилган. Ва яна унутмаслигимиз керакки, мўътазила фирқаси ҳокимият тепасига чиқиб олиб, имом Аҳмаддек зотларни азоблаган. Ва яна Фотимийлар давлати Жазоирда бир неча юз йил ҳукмронлик қилган. Лекин Жазоир ва араб мағриби уларни ифлосликларини даф этган. Шунинг учун уммат шийъа давлатини йўқотиб, яна Моликий мазҳаби ва суннатга Алҳамдулиллаҳ қайтган. Модомики ушбу фирқа Британия маҳсули экан, модомики Исломий уйғонишга зарба бериш учун ўйлаб топилган экан, Алҳамдулиллоҳ уммат бундан огоҳ бўлди. Ва бир қанча китоб, мақола ва чақириқлар зоҳир бўла бошлади. Алҳамдулиллоҳ уммат ҳозир ҳақ билан ботилни ажратиб олди. Мен таъкидлаган ҳолда айтаманки, бу оқим заволга қараб кетмоқда.
Жазоирлик журналист суҳбати

Manba: http://info.islom.uz

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: