SHAYX ADABALINING USMON G‘OZIGA NASIHATI

Ислом тарихида ўчмас ўрин эгаллаган Усмонлилар халифалигига асос солган буюк сулоланинг биринчи бобосининг исми Усмон Ғози эди. Ўша замоннинг олимларидан бири Шайх Адабали, Усмон ғози анча эътиборга эиришган бир замонда унга бир насиҳат этган эканлар. У насиҳатни яқинда Туркия бош вазири Ражаб Тайиб Эртуған (бугунги ўзбек тукрчасида Эртуққан каби айтилиши керак) ўз партиядошлари йиғилишида партиявий оғайниларига ўқиб берди. Биз эса, ўша насиҳатни ўзбекчага ағдариб, ўқувчиларимизга ҳам ибратли бўлар деган ниятда бу ерда эълон қилишни лозим кўрдик.

Марҳамат ўша насиҳатни ўқинг ва ундан ибрат олишга ҳаракат қилинг:

Эй ўғил энди бексан!

Бундан сўнгра

аччиқ биздан, табассум сендан.

Ғашга тегиш биздан, кўнгул олиш сендан.

Айблаш биздан, тузатиш сендан.

Ожизлик биздан, хуш кўриш сендан.

Келишмасликлар биздан, адолат сендан.

Ҳақсизлик биздан, бағишлаш сендан.

Эй ўғил, сабр қилишни билгин,

вақтидан эрта гул очилмас.

Шуни ҳам унутма,

инсонни яшатки, давлат яшасин.

Эй ўғил, ишинг оғир,

ишинг чалкаш, кучинг қулга* боғли.

Оллоҳ ёрдамчинг бўлсин …

Кучлисан, қувватлисан,

ақллисан, моҳир нотиқсан!

Аммо буларни қаерда,

қандай қўлланишларини билмасанг

тонг шабадасидаёқ учиб кетарсан.

Ғазабинг ва нафсинг бир бўлиб ақлинг озар.

Доимо сабрли, саботли ҳамда иродангга соҳиб бўласан!

Дунё,

сенинг кўзларинг кўриб турганидек эмасдир.

Бутун билинмаганлар,

фатҳ этилмаганлар, кўринмаганлар,

фақат сен фазилатли ва ахлоқли бўлолсанг

кун ёруғига чиқадилар.

Эй ўғил! Онани, отани сев!

Баракат буюклар билан биргадир.

Ишончларини йўқотсанг, майсалардан

чўлларга чиқарсан.

Очиқ сўзли бўл! Ҳар сўзни ўзингга олма!

Кўрганингни кўрма! Билганингни билма!

Сен ёқимли жойга кўп бориб келма!

Эй ўғил! Уч кишига ачин:

Жоҳил орасидаги олимга,

Бой бўлиб, камбағаллашлганга,

Ҳурматли бўлиб, эътиборини йўқотганга.

Эй ўғил! Унутмаки,

юксакда жой олганлар,

пастликдагилар сингари хавф-хатарсиз эмаслар.

Ҳақли бўлсанг, курашлардан қўрқма! …

* қул – банда, Оллоҳу таоло яратган қул, Оллоҳнинг қули маъносида келаётган сўз бўлиб, ҳар бир кишининг иши ва кучи, айниқса ҳукмдорларнинг кучи бошқа бандаларга, одамларга боғли эканлиги эслатилаяпти.

Manba: http://www.samarkanduz.narod.ru/usmongozi.htm

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: